OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Курбанова Моҳира Абдувахабовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Курбанова Моҳира Абдувахабовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Курбанова Моҳира Абдувахабовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқликка чидамли, оловбардош кремний сақловчи олигомерларни тадқиқ қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T30.

Илмий раҳбар: Исмаилов Исроил Исмаилович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти,DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Негматов Сойибжон Содиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилен ва сувли-дисперс бўёқлар учун гетерофункционал кремний сақлаган органик бирикмалар асосида антипиренлар олиш технологиясини яратишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кремний сақловчи олигомерларни ҳосил бўлишида ҳар хил турдаги элементларни (азот-, фтор-, бор-, фосфор-) ўзида тутган углеводород радикалларининг узунлигининг критик қиймати концентрация миқдори кўрсаткичига боғлиқлиги ҳамда полиолефинларни ва қопламаларни термик хоссалари кремний атомининг миқдорига боғлиқлиги асосланган;

 полиолефинлар ва қопламаларнинг хоссалари кремний атомига ҳар хил радикалларни  бириктириш ҳисобига самарали модификация усуллари яратилган; 

асосий факторларни белгилашда, маҳаллий хомашё силикатли ресурслари  асосидаги полимерлар ва композицион материалларнинг ўт олиш ва ёнувчанлик жараёнларини йўналишли бошқариш аниқланган;

кремний сақловчи олигомерли антипиренларни эпоксид группаларни гидроксил гуруҳлари билан нуклеофил  алмашинуви реакциялари асосида  галоидэпоксид мономерлар, карбон кислоталар ва амин гуруҳларини  силикатлар билан бирикиш технологияси яратилган;

азот, фосфор, фтор ва кремний сақловчи гетерофункционалли олигомерли антипиренлар, таркибида гидрофил ва гидрофоб бирикмаларни сақлаган полиолефинлар ва сувли-дисперсион системаларни модифицирлаш технологиялари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Иссиқликка чидамли, оловбардош, кремний сақловчи олигомерларни олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:

ишлаб чиқилган оловбардош сувли дисперс бўёғини олиш техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 15125718-001:2016). Техник шарт технологик жараёнида ишлатилаётган импорт ҳисобига четдан кириб келаётган антипиренларни ўрнига кремний сақловчи олигомерлар асосида олинган антипиренларни ишлатиш имконини беради;

кремний сақловчи антипирен билан модификацияланган оловбардош сувли-дисперсион бўёқлар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04813 2013й.). Натижада яратилган усул оловбардош сувли-дисперсион қопламалар олишга имкон берган;

ишлаб чиқарилган кремний сақловчи антипирен АП-1 ва у асосида олинган оловбардош сувли-дисперс бўёқларга корхона технологик регламенти  ишлаб чиқилган (ООО «ORIGINAL COLOR MIX» лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхонасининг 2017 йил 27 июлдаги 131-сон маълумотномаси). Технологик регламент импорт ҳисобига четдан кириб келаётган оловбардош сувли-дисперс бўёқлар ва уларнинг қўшимча компонентлари ўрнига натрий метасиликати, стеарин кислотаси ва фосфор кислота билан мочевина аддукти  асосида олинган антипиренни ишлатиш имконини берган;

ишлаб чиқарилган  АП-1 маркали антипиренлар оловбардош сувли-дисперс бўёқлар ва полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилишида татбиқ қилинган («Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 6 сентябрдаги МА-01/03-1925-сон маълумотномаси). Натижада корхонада четдан импорт эвазига олиб келинаётган антипирен ишлаб чиқарилган кремний сақловчи антипирен билан алмаштиришга эришилади.