OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бобаматов Абдуғани Хусаиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Бобаматов Абдуғани Хусаиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бобаматов Абдуғани Хусаиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг самарали конструкциясини яратиш ва ҳисоблаш усулларининг илмий асосларини такомиллаштириш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т295.

Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Шин Иллорион Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Жамолдин Саматович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг янги юқори самарали конструкциясини яратиш ва параметрларини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалаш агрегатининг қайишқоқ элементли, янги тўрли юза конструкцияси яратилган;

чигитли пахтани пластинага таъсир кучи ва боғланишлари синов асосида ишлаб чиқилган;

чигитли пахтани ҳар хил режимда қайишқоқ пластинага таъсири натижасида унинг тебранишларини ифодаловчи ечимлари пластинка тебранишларининг назарий усули асосида аниқланган;

чигитли пахтани пластинага тасодифий таъсирини уни тебранишларига боғлиқлиги, ишчи орган параметрлари тажриба синови асосида аниқланган;

тажрибавий натижалар ёрдамида ишлаб чиқариш унумдорлигини қайишқоқ пластинани тебранишларига боғлиқлиги назарий усул орқали ишлаб чиқилган;

тўрли юзаларда пластиналарни жойлашишида уларга тушаётган юкланишларга боғлиқлиги тебранишларлар таҳлили асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари конструкциясини такомиллаштириш йўналиши бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

толали материалларни тозалагичга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№IAP 02871-2005 й.). Натижада толали материалга қайишқоқ пластиналар томонидан таъсир этиш орқали тозалаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

толали материал тозалагичининг тўрли юзасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 0096-2012 й.). Натижада тўрли юзани ўзи тебраниши ҳисобига чигитли пахтани майда ифлосликлардан самарали тозалаш имконини берган;

янги тўрли юзали пахта тозалагич Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Гулбоғ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 02-11/3398-сон маълумотномаси). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги ўртача 6,5%га ошириш имкони яратилган;

янги қайишқоқ элементли пахта тозалагич Наманган вилояти Поп тумани пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 02-11/3398-сон маълумономаси). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ошириш, сифатни яхшилаш, энергия сарфини тежаш имконини берган.