OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мансурова Муниса Анваровнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Мансурова Муниса Анваровнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мансурова Муниса Анваровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кенгайтирилган характеристикали икки ипли занжирли баҳяларни олиш технологияси ва тикув машинаси ишчи органларини такомиллаштириш», 05.06.04–Тикув буюмлари технологияси ва костюм дизайни (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Т135.

Илмий маслаҳатчи: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Жилисбаева Раушан Оразовна, техника фанлари доктори, профессор; Арипжанова Дилафруз Ўктамовна, техника фанлари доктори; Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори кўрсаткичли характеристикаларга эга янги занжирли чокларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш, тикув машиналари ишчи органлари ва мехазанизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юқори кўрсаткичли характеристикаларга эга бир ва икки ипли занжирли чокларни ҳосил қилиш технологияси ишлаб чиқилган;

материални суриш, материални игна билан тешиш ва пастки ипни туртиш технологик схемалари, самарали ва ресурстежамкор механизмлари ишлаб чиқилган;

занжирли баҳяларни пастки ва юқори ипларини таранглик кучлари ва сарф қийматлари ишлаб чиқилган;

материалларни суришда қайишқоқ энергия тўплагични сиқилиш қийматини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

 пастки ип таранглигини етакчи тармоқ таранглигига, иплар орасидаги ишқаланиш коэффициентига ва пастки ип таранглиги оғиш бурчагига боғланишлари ишлаб чиқилган;

тикилаётган материалнинг технологик қаршиликларига, қайишқоқ элементлар бикрлик коэффициентлари ва рейкани кўтарувчи ва силжитувчи коромислоларни ишчи елкалари узунликларига боғлиқ равишда рейкали ричагни тебраниш бурчагини ўзгариш боғланишлари такомиллаштирилган;

тикилаётган материалнинг қалинликларини ортиши билан игнани тешиб ўтиш тезлигини камайиши асосида боғланиш графиги ишлаб чиқилган;

игна ҳаракатида ишчи ва эркин режимлардаги тезликлари амплитудалари фарқини игна ва ползун массаларининг ўзгаришига боғлиқлик графиклари ишлаб чиқилган;

эксцентриситетли муштумча ва роликли пастки ип турткичининг конструкциясини бурчак силжиши, тезлиги ва тезланиш боғланишлари ҳамда тикув машинаси эллептик муштумчали ва эксцентрикли роликни пастки ип турткичини кинематик характеристикалари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бир ва икки ипли занжирли бахяларни олиш техника ва технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тикув машинаси пастки ипи турткичи бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 02523-2004й.). Натижада бир ва икки ипли занжирли бахяларни олиш технологиялари, игна, материалларни суриш ва пастки ипни туртиш механизмларини ишлаб чиқилганлиги юқори иш унумли тикиш сифатини яхшилашга имкон берган;

кенгайтирилган характеристикали занжирли чокларни олиш технологиялари «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тасарруфига кирувчи «Komfort tekstil» ҚК, «Нилуфар-95» МЧЖ корхоналарига жорий қилинган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 13 октябрдаги ДМ-158-сон маълумотномаси). Натижада тикув машинаси иш унумини 1,3–1,5 мартага ошириш имконини берган;

пастки ипни турткичи, игна ва материалларни суриш механизмлари, модернизация қилинган тикув машинаси «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тасарруфига кирувчи «YANTEKS» МЧЖ, «Ахсин» МЧЖ, «Хасанов Кобилжон» ХК ишлаб чиқариш корхоналарига жорий қилинган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 13 октябрдаги ДМ-158-сон маълумотномаси). Натижада пастки ва юқори ипларни таранглигини 1,8–2,5 мартага камайтириш, чокларнинг кўндаланг мустаҳкамлигини 1,5–2,0 мартага ошириш имконини берган;

бир ва икки ипли занжирли бахяларни олиш технологияси «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тасарруфига кирувчи «TojinisoFAYZ» МЧЖ корхонасига жорий қилинган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 13 октябрдаги ДМ-158-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган бахялар узлуксизлигини таъминлаши, ип узулишини 10 мартагача камайтириш, чўзилиши мавжуд мокили ва занжирли чокларга нисбатан 65–70% гача ошириш имконини берган.