OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рўзибоев Ортиқ Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Рўзибоев Ортиқ Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рўзибоев Ортиқ Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштиришнинг алгоритмик таъминоти», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т50.

Илмий раҳбар: Нишонов Ахром Хасанович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноза Тулкиновна, техника фанлари доктори, профессор; Туракулов Холбўта Абилович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштиришнинг модел, усул, алгоритм, дастурий восита ва ҳисоблаш воситалари орасида бўлган ўзаро функционал боғланишларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кўкрак бези ўсма касалликлари ҳолатини баҳолаш учун тимсолларни аниқлаш статистик усуллари асосида классификатор яратилган;

объектларни синфлаштиришнинг “Апполон шари” ҳал қилувчи қоидасига асосланган модификацияланган алгоритми ишлаб чиқилган;

берилган объектларни синфлаштириш масаласини ечиш учун энг информатив симптомларни танлаб олиш қисман танлов усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;

кўкрак бези ўсма касалликлари симптомлар мажмуасини оптималлаштириш ҳисобига Байес, KNN, “Апполон шари” алгоритмларини биргаликда қўллаш асосида гибрид алгоритм ишлаб чиқилган;

информатив симптокомплексларни танлаш ва синфлаштириш  усул, алгоритмларига асосланган дастурий восита, дастур архитектураси ва ҳисоблаш воситаларига талаблар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомлексларни синфлаштириш  усул ва алгоритмлари ҳамда тадқиқ қилинаётган тиббий объектларни характерловчи симптокомплекслар мажмуасидан муҳимларини танлашнинг эвристик усуллари асосида:

кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштириш дастурий таъминоти Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти филиалига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 33-8/6501-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлаш ва ташхислашда, мукаммал даволаш қарорларини қабул қилишда касаллик даражасига қараб симптокомплексларини синфлаш имконини берган;

симптокомплексларни синфлаштириш усул ва алгоритмлари Хоразм вилояти, Хазорасп тумани марказий кўп тармоқли шифохонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 33-8/6501-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш ҳамда беморларни моделли сўровнома асосида кўкрак бези ўсма касалликлариини эрта аниқлаш даражасини 1,15 мартага ошириш имконини берган;

касаллик даражасини тоифалаш усуллари ва дастурий таъминоти соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри 2-сон шифохонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 33-8/6501-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида беморлар ҳақида жамланган маълумотлар базасини математик қайта ишлаш кўкрак бези ўсма касалликларни эрта аниқлаш, башоратлаш ва дифференциал ташхислаш имконини берган;

кўкрак бези ўсма касалликлари симптомларини синфлаштириш ва  эрта ташхислашда тимсолларни аниқлаш моделлари Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига жорий килинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 33-8/6501-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кўкрак бези ўсма касалликларини ташхислашда тимсолларни аниқлаш моделлари эрта ташхислаш аниқлигини ошириш, компьютерли ташхислаш орқали ташхис вақтини қисқартириш ва  касалликни бошланғич босқичида даволаш имконини берган.