OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хегай Ольга Александровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Хегай Ольга Александровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хегай Ольга Александровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аутоиммун тиреоидитли аёлларда репродуктив бузилишини олиб бориш тактикасини клиник-иммунологик асослаш», 14.00.36–Аллергология ва иммунология  ва 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib149.

Илмий рахбарлар: Исмаилова Гули Аминджановна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор; Асатова Мунира Мирюсуповна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:  Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: аутоиммун тиреоидли аёллар репродуктив фаолияти бузилиши патогенезида иммун ва нейроэндокрин бўғинлар  хусусиятларини аниқлаш ҳамда фертилликни тиклаш тамойилларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

АИТли аёлларда репродуктив фаолиятнинг бузилишида иммунологик ва нейроэндокрин тизимларнинг хусусиятлари аниқланган;

илк бор АИТ турли босқичларида иммунологик ва нейроэндокрин  тизим кўрсаткичлари ўзгаришининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

АИТнинг турли клиник босқичларида иммунорегулятор ва эффектор цитокинлар роли аниқланган;

АИТли аёллар менструал цикли ва репродуктив фаолияти бузилишининг патогенези иммунологик ва эндокрин ўзгаришлар даражаси ва  АИТ кечиш босқичига боғлиқлиги асосланган;

АИТ касаллиги босқичларида тухумдон етишмовчилиги синдроми шаклланишининг хусусиятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аутоиммун тиреоидитли аёлларда репродуктив ўзгаришнинг клиник-иммунологик ташхиси ва даволаш тактикаси хусусиятларининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:

аёлларда репродуктив фаолият ўзгаришларини ташхислаш, даволаш ва репродуктив фаолиятини тиклаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Аутоиммун тиреодит бўлган аёлларда репродуктив функцияларни тиклаш» мавзусидаги услубий қўлланмаси, 10 рақамли  «Аутоиммун тиреоидли ва репродуктив фаолияти бузилган аёлларни олиб бориш протоколи» мавзусидаги касалларни олиб бориш клиник протоколи ва DGU 03510 рақамли «Аутоиммун тиреодитда ҳомиланинг тушиб қолиш хавфини прогнозлаш учун дастур» дастурий патенти тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 8Н-д/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма касалларни олиб бориш клиник протокол ва дастурий патент аутоиммун тиреоидитли аёлларда репродуктив ўзгаришларни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, организмнинг иммунологик ҳолатини баҳолаш ва ҳомиланинг тушиб қолиш хавфини прогнозлаш имконини яратган;

аутоиммун тиреоидитли аёлларда репродуктив фаолият ўзгаришларини ташхислаш, репродуктив фаолиятини тиклаш ва даволашни  оптималлаштириш  чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига,  жумладан Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 43-оилавий поликлиникаси амалиётига  ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 8Н-д/81-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар АИТли аёлларда репродуктив фаолият ўзгаришларини эрта ташхислаш, репродуктив фаолиятини тиклаш ва даволашни оптималлаштиришда кенг фойдаланиш имконини берган.