OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Маткулиев Уткирбек Исмоиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Маткулиев Уткирбек Исмоиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Маткулиев Уткирбек Исмоиловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Портал гипертензияли беморларда қон кетишини профилактика қилиш ва даволаш усулларида каминвазив аралашувлар», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib.15.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Шавкат Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА ва РФА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Чжао Алексей Владимирович (Россия Федерацияси), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадильдин Амангельды Сейтказывович (Қозоғистон Республикаси), тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Asan Medical Centre (Сеул, Корея Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: самарали каминвазив аралашув усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан жигар циррозли беморларда қизилўнгач ва ошқозондан қон кетишларни даволаш ва профилактикаси натижаларини яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЖЦ билан беморларда ҚОВКВ эндоваскуляр жигар орқали эмболизацияси ва эндоскопик усуллардан сўнг яқин ва узоқ муддатларда қизилўнгач ва ошқозондан қон кетишларни даволаш ва профилактикаси салбий натижалари ривожланишининг ноқулай омиллари аниқланган;

нафақат қон томир, балки паренхиматоз декомпенсация бор ҳолида ЖЦнинг ривожланиб бориши гепатолиенал ҳавза артериал ўзанининг сезиларли қайта қурилиши билан кечиши исботланган;

дарвоза системаси ангиоархитектоникасини кузатиш бўйича операция вақтидаги травматик ва кейинги тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш учун мезентерикография, қайтувчи портографияни ўз ичига олган TIPS ва чап ошқозон вена эмболизациясини бажариш принциплари оптималлаштирилган;

гастроэзофагеал коллекторни ажратиш радикаллигини таъминлаш ва қон кетиш рецидивлари частотасини камайтириш имконини берувчи GOV-1 ва 2 турдаги варикоз кенгайган веналарни эндоскопик лигатуралашнинг оригинал усули ишлаб чиқилган;

яқин муддатларда қон кетиш рецидивлари сонининг камайиши ва склерозланган вена деворининг яраланишининг олдини олиш билан тавсифланувчи микрокўпикни паравазал ва интравазал юбориш йўли билан босқичли склерозлашни ўз ичига олган қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини склерозлашнинг муаллифлик усули ишлаб чиқилган;

ЖЦ билан беморларнинг оғир гуруҳини даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган хавф омиллар гуруҳи ва замонавий босқичда ушбу патологияни даволашда доминант ҳолатлар бўйича шароитни полипозицион баҳолашга асосланган ҚОВКВдан қон кетишларда даволаш-диагностик тактика алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ПГли ЖЦ билан беморларнинг диагностикаси ва даволашни яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қизилўнгач ва ошқозон варикоз кенгайган веналарини эндоскопик лигатуралаш ҳамда қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини склерозлаш бўйича методлар ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 8н-д/35-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усуллар гастроэзофагеал коллекторни ажратишнинг самарадорлигини ошириш ва қон кетиш рецидивлари частотасини 19,1% дан 7,1% гача камайтириш имконини берган;

қизилўнгач ва ошқозон варикоз кенгайган веналаридан қон кетишни даволаш ва профилактика алгоритми ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 8н-д/35-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижасида қон кетиш рецидивлари частотасини 16,4% дан 4,2% гача, жигар етишмовчилиги жадаллашуви хавфини 21,6% дан 14,9% гача камайтириш, шифохонадаги ўлим кўрсаткичини 20,3% дан 7,0% гача қисқартириш имконини берган;

ПГ туфайли келиб чиққан қон кетиш билан беморларни даволаш бўйича диссертация ишининг олинган натижалари Тошкент тиббиёт академиясиннг 3-клиникасига, Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиникасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 8н-д/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган алгоритм ва эндоскопик гемостазнинг янги усуллари ЖЦда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини сезиларли кенгайтириш ва, умуман олганда, даволашнинг умумий самадорлиги 77,2% дан 91,6% гача яхшилаш имконини берган.