OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Касимова Мухлисахон Саидакбарходжаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2017

Касимова Мухлисахон Саидакбарходжаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Касимова Мухлисахон Саидакбарходжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стенокардия патогенезининг иммунгенетик жиҳатлари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология  ва 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib146.

Илмий раҳбарлар: Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори; Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иммунология илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика иммунология илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.50.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори; Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;

Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: ЮИК кечиши клиник хусусиятларига боғлиқ носпецифик яллиғланишнинг иммуногенетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЮИК барқарор ва нобарқарор стенокардияли беморларда клиник-иммунологик яллиғланиш биомаркерлари аниқланган;

илк бор нобарқарор стенокардияда яллиғланиш жараёнининг фаоллашуви анамнезида ПИКС ва ёндош 2 типли ҚД боғлиқлиги  исботланган;

ЮИКда яллиғланишга хос цитокинлар спонтан маҳсулотининг ортиши тизимли носпецифик яллиғланиш жараён фаоллашуви билан боғлиқлиги аниқланган;

 илк бор ўзбек популяциясида нобарқарор стенокардия ривожланишида ФНО-α гени (-308G>A) полиморфизмининг хавфли А аллели аниқланган;

илк бор симвастатин ва леукомизин билан даволаш нобарқарор стенокардияли беморларда яллиғланишга қарши таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Барқарор ва нобарқарор стенокардия патогенезининг клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлаш натижалари асосида:

стенокардия патогенезининг иммунологик хусусиятларини аниқлаш натижалари асосида ишлаб чиқилган «ЮИКга учраган беморларни клиник шарҳлашда яллиғланиш медиаторларининг аҳамияти» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 8Н-д/40-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма миокард инфарктини ўтказган ЮИКли беморларда стенокардия ривожланишини эрта ташхислаш ва башоратлаш, клиник кечишини аниқлаш, клиник-иммунологик кўрсаткичларнинг аҳамияти асосида этиопатогенетик даволашни такомиллаштиришга хизмат қилган;

стенокардия патогенезининг иммунгенетик жиҳатларини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ва Тошкент шаҳридаги 7-шаҳар клиник касалхонаси амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 8Н-д/40-сон маълумотномаси). Жорий қилинган ЮИКли беморларда клиник-иммунологик кўрсаткичларни аниқлаш, ЮИКни скрининги, эрта ташхислаш, юрак-қон томир асоратлари юқори ва қуйи хавф гуруҳларини ажратиш, гиполипидемик терапия билан даволаш эса яллиғланишга хос цитокинлар миқдорини камайтириш имконини яратган.