OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Собиров Мухторжон Махаммаджановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Собиров Мухторжон Махаммаджановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Собиров Мухторжон Махаммаджановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсектицид фаолликка эга бўлган азот, фосфор, калийли мураккаб суюқ суспензияли ўғит олиш технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т173.

Илмий раҳбар: Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор; Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимликларни ҳам илдиз, ҳам барги орқали озиқлантириш учун универсал таъсирга эга бўлган азот-фосфорли ва азот-фосфор-калийли мураккаб суспензиялаштирилган ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жадаллашган усулда фосфорит унини нитрат кислотасининг тўлиқсиз меъёри билан парчалаб олинган маҳсулотлар, аммоний нитрат ёки карбамид эритмаси ва калий хлоридидан инсектицид фаолликка эга бўлган олтингугурт тутган секин таъсир этувчи суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;

фосфорит унини нитрат кислота билан парчалашда кўпиклар ҳосил бўлишини бартараф этиш учун кислотанинг мақбул меъёри ва аралаштиргичнинг айланиш тезлиги аниқланган;

суспензиялаштирилган ўғит компонентларини фаоллаштириш жараёнига олтингугуртнинг таъсири, сувда эримайдиган компонентлар билан аралаштирилганда уни гидрофил ҳолатга ўтиши аниқланган;

янги турдаги суспензиялаштирилган мураккаб ўғитларнинг кимёвий таркиб ва хоссаларига аммоний нитрат, карбамид, элементар олтингугурт ва калий хлорид таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нитрофос ишлаб чиқаришдаги нордон нитратфосфат бўтқа ва аммоний нитрат эритмаси асосида суспензияли мураккаб NP-ўғити олишнинг рационал технологияси «Samarqandkimyo» АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2017 йил 1 декабрдаги 01/3-6015/П-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарилаётган донадор нитрофос ўғитига нисбатан 2,10-3,10 марта арзон бўлган ва очиқ дала майдонларида юқори самарадорликка эга 5953 т суспензиялаштирилган ўғитлар ишлаб чиқариш имконини берган;

маҳаллий хомашё асосида рационал технология билан суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар олиш бўйича Х-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида “Maxam-Chirchiq” АЖ билан 96-14/5-сон хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 май 304 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада қишлоқ хўжалиги экинлари учун таркибида барча озиқа моддалари тутган донадор ўғитларга нисбатан 2–3 марта арзон бўлган суспензиялаштирилган ўғитлар олиш имкониятини берган.