OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Кличева Оля Бахтияровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Кличева Оля Бахтияровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Кличева Оля Бахтияровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «О-карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши», 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/К13.

Илмий раҳбар: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Аминжон, кимё фанлари доктори, профессор; Қодирхонов Муродхон Рашидхонович,кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилиш, карбоксиметиллаш реакциясининг хусусиятларини, молекуляр-массавий характеристикаларини ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилишнинг мақбул шароитлари ишқор концентрацияси, алкилловчи агент нисбати, реакция ҳарорати ва давомийлигини ўзгартирган ҳолда кинетик параметрлари реакция тезлиги ва активланиш энергияси аниқланган;

илк бор КМХЗнинг фазовий  ва электрон тузилиши HyperChem 8.0 дастури ёрдамида молекуляр моделлаштириш асосида хитозаннинг О-карбоксиметиллаш реакция механизми аниқланган;

О-карбоксиметилхитозан намуналарини олиш жараёнида алмашиниш даражаси ва сувда эрувчанлик хоссаларини бошқариш шароитлари асосланган;

вискозиметрия ва тезлик седиментацияси методлари орқали хитозан асосида олинган сувда эрувчан О-карбоксиметилхитозаннинг молекуляр-массавий тавсифлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Bombyx mori хитозанини биологик фаол ва ўсишни бошқариш таъсирига эга бўлган сувда эрувчан полисахаридлар олган ҳолда алкиллаш реакцияларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

О-карбоксиметилхитозан препаратининг ўсишни бошқарувчи хусусиятларини аниқлаш учун амалиётда Зафаробод тумани «Тоштемир ота» фермер хўжалигида АН-Баёут-2 навини ғўза уруғларини капсулалашда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 02/20-587-сон маълумотномаси). Натижада  қўлланилган карбоксиметилхитозан препарати пахта ҳосилининг назоратга нисбатан 4–5% ортганлигини аниқлаш имконини берган;

пахтанинг С-6524, Бухоро-6, Наманган-77 селекция навлари чигитларига ишлов бериш учун карбоксиметилхитозандан фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 02/20-587-сон маълумотномаси). Натижада чигитнинг бир текис униб чиқиш ва юқори пахта ҳосилдорлигига эришиш имконини берган;

полисахаридларни модификациялаш жараёни учун КХА 9-047 рақамли «Ғўза уруғларини капсулалашда янги биополимер композицияларини қўлланилишини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳада хитозан ва унинг ҳосилалари асосидаги препаратларни қўллашнинг мақбул ва чегаравий меъёрлари ишлаб чиқилган ва экишдан олдин ишлов бериш учун ишлатилган карбоксиметилхитозаннинг самарадорлигини аниқлашга қўлланилган (Фанлар академиясининг 2017 йил 29 ноябрдаги 4/1255-2542-сон маълумотномаси). Натижада хитозан асосидаги полимер препаратлар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига рағбатлантирувчи таъсир қилишини аниқлаш имконини берган.