OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдуллаев Аминбой Гулмирзаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Абдуллаев Аминбой Гулмирзаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдуллаев Аминбой Гулмирзаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноати ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)», 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/G3.

Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович, география фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.

Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти озиқ-овқат саноатининг ижтимоий-иқтисодий, табиий омилларини баҳолаш асосида, унинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда вилоятда республика озиқ-овқат саноати ҳудудий кластерини яратиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

республикада озиқ-овқат саноати ҳудудий кластерини барпо этишда «хомашё – қайта ишлаш – тайёр маҳсулот» ишлаб чиқариш жараёнининг самарали иқтисодий-географик тузилмаси ишлаб чиқилган;

озиқ-овқат саноати таркибини ривожлантиришда илк бор логистика марказларини ҳудудий ташкил этиш хусусиятлари, ички (ўзига хос мева-сабзавотлар олма (карвак олма), узум, қовун (гурвак), гуруч ва қизилмия томири етиштирилиши) ва ташқи (Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси, транспорт инфратузилмаси, ташқи бозорда истеъмолчилар мавжудлиги) имкониятлари иқтисодий-географик жиҳатдан асосланган;

Хоразм вилояти озиқ-овқат саноати ва унга хомашё етказиб берувчи тармоқларнинг ҳудудий коэффициентлари аниқланган ҳамда ГАТ маълумотлар базаси асосида хариталари ишлаб чиқилган;

кластерларни ташкил этишда ривожланган давлатларнинг кластер ёндашувидаги инновацион тажрибалари ҳамда ҳудудий хусусиятларни умумлаштириш асосида озиқ-овқат саноати кластери тизими иқтисодий-географик жиҳатдан такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Озиқ-овқат саноатининг ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик хусусиятлари бўйича берилган таклиф ва тавсиялар асосида:

Озиқ-овқат саноати ҳудудий кластерини барпо этишда «хомашё – қайта ишлаш – тайёр маҳсулот» шаклида иқтисодий-географик жиҳатдан ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш таклифи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси томонидан фойдаланилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг 2017 йил 1 декабрдаги АК/08-3619-сон маълумотномаси). Натижада озиқ-овқат саноатини кластерлаштириш тизимида «хомашё – қайта ишлаш – тайёр маҳсулот» шаклида ишлаб чиқариш имконини берган;

Хоразм вилояти озиқ-овқат саноати таркибини ривожлантиришда логистика марказларини барпо этиш бўйича иқтисодий-географик жиҳатдан асосланган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 16 октябрдаги АД-5-2/20-20-3930-сон маълумотномаси). Натижада вилоятнинг Урганч шаҳри ва Қўшкўпир туманида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, уни сақловчи музлатгичли омборларни, Урганч туманида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи савдо-логистика марказларини ташкил этиш имконияти яратилган;

Хоразм вилояти озиқ-овқат саноати ва унга хомашё етказиб берувчи тармоқларининг ГАТ маълумотлар базаси асосида ишлаб чиқилган хариталар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 21 сентябрдаги 03-05-8082-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф «Хоразм вилояти ўлкашунослик атласи»даги «Меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги харитаси» шу билан биргаликда «Мева ва резавор экинлари харитаси», «Сабзавот экинлари харитаси», «Полиз экинлари харитаси» ва «Чорвачилик харитаси» (2013–2014 йй.) махсус мазмунини ишлаб чиқишда, илк бор тузилган Хоразм вилояти «Аҳоли харитаси», «Иқтисодий харитаси», «Саноат харитаси»ни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган;

кластер ёндашувидаги ривожланган давлатларнинг инновацион тажрибалари ҳамда ҳудудий хусусиятларни умумлаштириш асосида озиқ-овқат саноати кластери тизимини иқтисодий-географик жиҳатдан такомиллаштиришнинг самарадорлиги Ф-1-42 рақамли «Иқтисодиётни чуқур либераллаштирилиши шароитида минтақани комплекс ривожлантиришнинг самарали дастурларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳасида тармоқ кластерларини ташкил этишда ижтимоий-иқтисодий омилларини баҳолаш, иқтисодий-географик хусусиятларни аниқлашда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги ФТА-02-11/742-сон маълумотномаси). Натижада озиқ-овқат саноати тармоғида инфратузилма мажмуини шакллантириш, кластерларни самарали ташкил этиш ва ҳудудни комплекс ривожлантириш имконини берган.