OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Самиев Луқмон Найимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Самиев Луқмон Найимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Самиев Луқмон Найимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дарё чўкиндиларининг ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш методлари», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т230.

Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори; Эшев Собир Одилович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дарё чўкиндиларининг фракцион таркибини инобатга олган ҳолда ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш усулини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гидротехник иншоотларда дарё чўкиндиларининг узунлик бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули нотекис ҳаракатни инобатга олиш орқали такомиллаштирилган;

гидротехник иншоотларда дарё чўкиндилари тақсимотини ҳисоблаш усули лойиқа чўкиндиларнинг фракцион таркибини инобатга олиш орқали такомиллаштирилган;

дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоот-тиндиргичда чўкиндиларни самарали ушлаб қолувчи конструктив параметрлар такомиллаштирилган;

дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоот-тиндиргичнинг гидравлик ҳисоблаш усули лойқа-чўкиндиларнинг фракцион таркибини инобатга олиш орқали такомиллаштирилган;

дарё чўкиндиларини ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқаришда фракцион ва кимёвий таркиби орасидаги боғлиқлик корреляцион коэффициенти орқали асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Дарё чўкиндиларининг ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш методларини ишлаб чиқиш асосида:

дарё чўкиндиларининг бошқарувчи иншоот тиндиргичларнинг конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (“Даврий ювилиб турувчи бир камерали тиндиргич” №FAP 00926 - 2014й.). Натижада янги тиндиргич конструкцияси орқали дарё чўкиндиларини фракцияларга ажратиб бошқарилади ва майда фракцияли заррачаларни суғориш далаларига юбориш имконини берган;

очиқ ўзанларда гидротехник иншоотлар таъсирида дарё чўкиндиларининг оқим узунлиги бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Шават канали тиндиргичи ва Сувли насос станцияси аванкамерасида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 04/30-1220-сон маълумотномаси). Натижада нотекис ҳаракат давомида оқим узунлиги бўйича чўкиндиларнинг тақсимотини ҳисоблаш имкони яратилган;

дарё чўкиндиларининг оқим узунлиги бўйича бошқаришнинг такомиллашган усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Миришкор магистрал канали, Катта Фарғона магистрал канали (КФК), КФК-Сўх тиндиргичи, магистрал каналлардаги гидротехник иншоотларда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 04/30-1220-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилиши каналларни лойқа босишдан асраш ҳамда дарё чўкиндиларидан хомашё ресурси сифатида фойдаланиш имконини берган.