OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сайидов Маликжон Темировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Сайидов Маликжон Темировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сайидов Маликжон Темировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Текисликдаги сув омборларининг юқори бьефида ўзан жараёнларини башоратлаш (Туямўйин сув омбори мисолида)», 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т133.

Илмий раҳбар: Исмагилов Хамидулла Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Бозоров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор; Жонқобилов Улуғмурот Умбарович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сув омборларининг юқори бьефида ўзан жараёнларини ўрганиш ҳамда башоратлаш ва ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув омборида оқим сатҳи нишаблигини ҳисоблаш усули сув ҳаракатининг хусусиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

чўкинди заррачаларининг ҳаракат траекториясини ҳисоблаш усули ўзаннинг турли кесимини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

лойқаликни ҳисоблаш усули ўзаннинг ўртача чуқурлиги, эни ва ўзанда узунлик бўйича сув сатҳи нишаблигининг ўзгаришини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;

сув омбори юқори бьефининг ўзан деформацияси бўйича кўмилишнинг сонли қиймати лойқаликни ҳисоблаш усули асосида аниқланган;

ўзан жараёнларни башоратлаш ва ҳисоблаш усули ўзанда узунлик бўйича чўкинди заррачаларининг ҳаракат траекторияси ва лойқаликнинг ўзгаришини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Текисликдаги сув омборларининг юқори бьефида ўзан жараёнларини башоратлаш бўйича олинган тадқиқотлар натижалари асосида:

ўзандаги сув омборлари қуйилиш қисмида чўкиндиларининг оқим узунлиги бўйича ўзгаришини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Қуйи-Амударё ИТХБ, Амударё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасига қарашли гидротехник иншоотларда жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги 04/30-1118-сон маълумотномаси). Натижада сув омборларининг қуйилиш қисмидаги дарё ўзанидаги лойқа чўкиндиларнинг ўзан узунлиги бўйича тақсимланишини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш орқали ўзаннинг кўмилишини аниқлаш имкони яратилган;

сув омборининг қуйилиш қисмида дарё ўзани деформациясини баҳолашни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Хоразмсувлойиҳа”, “Қорамази-Қиличбой” ИТБга қарашли иншоотлар ва Туямўйин гидроузелида жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги 04/30-1118-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида сув омборининг юқори бьефи ҳамда дарё қирғоғи бўйида жойлашган аҳоли манзиллари ва ер майдонларини сув тошқинларидан сақлашнинг олдини олиш имконини берган.