OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдиниязова Гулнара Жолдасбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Абдиниязова Гулнара Жолдасбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдиниязова Гулнара Жолдасбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистоннинг доривор, асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B81.

Илмий раҳбар: Ҳожиматов Олимжон Қаҳҳарович, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мамутов Низаматдин Караматдинович, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистондаги доривор ва асал-ширали ўсимлик турларини аниқлаш ҳамда истиқболли доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захираларини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Қорақалпоғистонда доривор ўсимликларнинг 63 оила, 240 туркумга кирувчи 444 турининг, асал-ширали ўсимликларнинг 42 оила, 125 туркумга тегишли 207 та турининг рўйхати тузилган;

турларнинг тарқалиши, ҳаётий шакллари, ареал типлари, экологик гуруҳлари бўйича тарқалиши аниқланган;

доривор ўсимликларнинг халқ табобатида ишлатилиши бўйича этноботаник маълумотлар асосланган;

доривор ўсимликларнинг 261 тури ошқозон-ичак касалликларида, 171 тури паразитли касалликларда, 151 тури юрак-қон томири касалликларида ишлатилиши аниқланган;

доривор флоранинг 46% ни МДҲ ва Шарқий Осиё давлатлари илмий тиббиёти ва халқ табобатларида қўлланилишини ўзаро ўхшашлиги очиб берилган;

истиқболли 5 тур асал-ширали ва 8 тур доривор ўсимликларнинг хомашё захиралари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистоннинг доривор, асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари бўйича олинган натижалар асосида:

Қорақалпоғистон ҳудудидаги доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг тўлиқ рўйхати табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2017 йил 8 ноябрдаги ВН-02/02-4-2061-сон маълумотномаси). Натижада муҳофаза этиладиган турлар таркибини аниқлаш, камёб ва йўқолиб кетаётган турларни муҳофаза қилиш ва давлат кадастрини юритиш имконини берган;

доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захиралари бўйича ГАТ хариталари ўрмон хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада 8 та тур истиқболли доривор ва 5 та тур асал-ширали турлар захирасини баҳолаш ва улардан хомашё тайёрлаш имконини берган;

доривор ўсимлик захираларининг ҳолати ва улардан хомашё тайёрлаш бўйича маълумотлар шифобахш доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказининг амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон ҳудудидаги Alhagi pseudalhagi (M. Bieb.) Desv., Glycyrrhizaglabra L., Ferulafoetida (Bunge) Regel., Anabasisaphylla L., Artemisiascoparia Waldst. & Kit., Peganum harmala L., Salsola richteri (Moq) Kar. ex Litv., Sphaerophysa salsula (Pall.) DC. доривор ўсимликлар тарқалган майдонларни аниқлаш, табиий ва йиллик фойдаланиладиган миқдорини аниқлаш ва улардан сифатли доривор маҳсулотлар йиғиш имконини берган.