OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шарипова Васила Қуйсиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Шарипова Васила Қуйсиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шарипова Васила Қуйсиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ferula L. (ApiaceaeLindl.) туркуми айрим турларининг структуравий ва мослашиш хусусиятлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B18.

Илмий раҳбар: Бутник Антонина Анатольевна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Печеницын Владимир Петрович, биология фанлари доктори, профессор; Белолипов Игорь Владимирович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ferulaтуркуми турларининг тузилиши, мослашиш хусусиятлари ва ажратма каналлари жойлашишини ҳаётий шакли ва экологик шароитларига боғлиқ ҳолда аниқлашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ferula туркуми монокарп ва поликарп турлари вегетатив ҳамда генератив органларининг ҳаётий шакли ва яшаш шароитига боғлиқ ҳолда структуравий ҳамда қиёсий тавсифи тузилган;

Ferula туркуми турлари гулининг тузилиши ва гул қисмларида ажратма каналларининг турга хос жойлашиши аниқланган;

барг ва мева тузилиши асосида F. helenae ва F. dshizakensis турларини мустақил тур эканлиги исботланган;

илк бор Ferula туркуми турлари вегетатив ва генератив органларида ажратма каналларнинг тузилиши ва жойлашиши аниқланган;

Ferula турлари органларида смола миқдорини ўсимликнинг ҳаётий шакли, ажратма каналларнинг сони ва ўлчамига боғлиқ ҳолда аниқланган;

Ferula турлари вегетатив ва генератив органларини тузилишига кўра мослашиш даражаси экологик яшаш шароитига боғлиқ ҳолда аниқланган;

Ferulakyzylkumica онтогенези Ботаника боғи шароитида аниқланган ва турни реинтродукция қилиш истиқболлари баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ferula туркуми айрим турларининг структуравий ва мослашиш хусусиятларини тадқиқ қилишда олинган натижалар асосида:

Ferulaтуркуми доривор, эфир-мойли турларини турли органларидаги смолаларни спиртли, сувли ва эфирли фракцияларини ажратиб олиш усули фармацевтика амалиётига жорий қилинган (Фармацевтика саноати давлат акциядорлик концернининг 2017 йил 6 ноябрдаги МД-06/3094-сон маълумотномаси). Натижада Ferula турлари органларининг юқори сифатли ва кўп миқдорда доривор смола тўплаш муддатларини аниқлаш ҳамда смола олиш имконини берган;

табиий ва интродукция шароитларида Ferula туркуми турлари уруғларини морфо-анатомик тузилиши, ажратма каналларнинг жойлашиши ва уруғни сақлаш муддати, уруғ унувчанлигига оид маълумотлар «Эндем ва доривор ўсимликларни биотехнологик усулда in vitro шароитида сақлашни ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳада ўсимлик уруғларини турли шароитларда ундиришда фойдаланилган (Шарқий Қозоғистон давлат университетининг 2017 йил 16 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада доривор ва смола сақловчи ўсимлик уруғларини сақлаш ва тиним муддатини аниқлаш орқали уруғ ундириш самарадорлигини ошириш имконини берган;

Ferula туркумининг истиқболли ва «Қизил китоб»га киритилган турларининг структураси, таркибида биологик фаол моддаларни сақловчи ажратма каналларнинг жойлашиши бўйича маълумотлар ФА-Ф7-Т184 рақамли «Ўзбекистон флораси ўсимликларининг терпеноидлари ва фенол бирикмалари кимёси» фундаментал лойиҳасида ўсимлик органларидан турли биологик фаол моддалар ажратиб олишда ва уларнинг кимёвий таркибини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги ФТА-02-11/1103-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликларнинг махсус ажратма каналларнинг жойлашган ўрнини аниқлаш асосида вегетатив ва генератив органларидан доривор смолалар ажратиб олишда диагностик белги сифатида фойдаланиш имконини берган.