OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сотимов Ғайрат Бахтиёровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2017

Сотимов Ғайрат Бахтиёровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сотимов Ғайрат Бахтиёровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Thermopsis alterniflora ўсимлигини комплекс қайта ишлашда алкалоидлар ва флавоноидлар асосида дори воситаларининг субстанцияларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.3.DSc/T134.

Илмий маслаҳатчи: Маматханов Ахматхон Умарханович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институт, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Камилов Хусан Маъсудов, фармацетика фанлари доктори, профессор; Сагдуллаев Баходир Тохирович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Thermopsis alterniflora ўсимлигини ер устки қисмидан цитизин, N-метилцитизин, термопсин алкалоидлари ва флатерон, формононетин флавоноидларини кетма-кетликда ажратиб олишнинг рационал технологиясини яратиш ҳамда Thermopsis alterniflora ўсимлигини стандартлаш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Thermopsis alterniflora ўсимлигининг ер устки қисми стандартланган ҳамда фармацевтика саноатида доривор ўсимлик хомашёси сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган;

Thermopsis alterniflora алкалоидларини муҳити рН ни ўзгариши ҳисобига ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган, бунда рН 5 гача термопсин, рН 5-7 да N-метилцитизин, рН 10–12 да эса цитизин алкалоидлари ажралиб чиқиши аниқланган ва алкалоидлар йиғиндисидан цитизин олиш технологияси такомиллаштирилган;

цитизин ва флатерон субстанцияларини олишда босқичли назоратни амалга ошириш имконини берадиган юқори самарадор суюқлик хроматография ҳамда спектрофотометрия услублари ишлаб чиқилган;

Thermopsis alterniflora флавоноидлари йиғиндисидан формононетин стандартини ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган ва флатерон препаратини ушбу стандарт асосида стандартланган;  

Thermopsis alterniflora ер устки қисмидан ягона технологик тизимда термопсин, N-метилцитизин, цитизин ва флатерон субстанцияларини олишни рационал технологияси ишлаб чиқилган ҳамда жараён чиқиндиси шротдан пектин моддалари ва ферментли гидролиз маҳсулоти (биоёқилғи) олинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Thermopsis alterniflora ўсимлигининг таркибидаги биологик фаол моддалардан дори воситалари субстанцияларини ажратиб олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

цитизин олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (22.07.2008 й., №IAP 04187). Илмий тадқиқот натижаси фармацевтикада тамаки чекишга қарши препарат ишлаб чиқиш имконини берган;

цитизин субстанцияси учун Фармакопея мақоласи ишлаб чиқилган ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан тасдиқланган (ФМ42Ўз-1403-2017, 09/158/3-сон гувоҳномаси). Натижада ушбу субстанциянинг саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши нафас аналептиги дори воситаларини локализация қилиш имконини берган;

флатерон субстанциясига Вақтинчалик Фармакопея мақоласи ишлаб чиқилган ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан тасдиқланган (ВФМ42 Ўз-2727-2015, 00199/07/15-сон гувоҳномаси). Натижада яратилган препаратнинг республикада шу турдаги дори воситаларининг импорт ўрнини босиш имконини берган;

тамаки чекишга қарши «Никотинабс» таблеткалари ишлаб чиқаришда «Nobel Pharmsanoat» корхонасига жорий этилган («Ўзфармсаноат» АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги МД-06/3074-сон маълумотномаси). Натижада ушбу препаратнинг ишлаб чиқарилиши «Табекс» («Софарма», Болгария) дори воситасини республикамизга импортини камайтириш имконини берган.