ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 28-ФЕВРАЛЬ КУНИ (14-15 февраль куни ўтказилган семинарда иштирок этмаган муассасалар учун) ТАКРОРАН ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ


ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2017 ЙИЛ 28-ФЕВРАЛЬ КУНИ

(14-15 февраль куни ўтказилган семинарда иштирок этмаган муассасалар учун)

 ТАКРОРАН ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси мажлисининг баёнига (07.01.2017 й., №08-08-8) биноан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштириш дастурий таъминоти амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига вазифа этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштиришнинг дастурий таъминоти(http://komponovka.uz) яратилиб, тест режимида синовдан ўтказилди.

Сиздан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотдан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 28 февраль куни бўлиб ўтадиган (14-15 февраль куни ўтказилган  семинар-тренингда иштирок этмаган муассасалар учун) такроран ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [220,99 Kb] (yuklashlar soni: 821) асосида) ушбу масалага масъул раҳбар – ОТМ илмий ишлар бўйича проректори / ИТМ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари иштирокини таъминлаш сўраймиз.


Qaytish