OAK sayti » E'lonlar » «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом» 5-бандига тушунтириш
 
12 iyul 2017

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом» 5-бандига тушунтириш

Kategoriya: E'lonlar

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»

5-бандига тушунтириш

 

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган камида учта ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда учтагача ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин.

Ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш услубий жиҳатдан қуйидагилар асосида амалга оширилади.

 

1а. Ихтиро ёки селекция ютуғига патент ҳаммуаллифликда бажарилган бўлса, ҳаммуаллиф (ҳаммуаллифлар) мазкур патентнинг (1) ғояси (ғояга ҳаммуаллиф) ушбу талабгорга тегишли экани, (2) у мазкур патентдан илмий даража олиш учун фойдаланиши мумкинлиги ва (3) ушбу патентдан кейинчалик шу мақсадда ҳаммуаллифлар фойдаланмаслиги юзасидан розилик хатини берган бўлиши керак (розилик хати алоҳида ҳар бир ҳаммуаллиф ёки ҳаммуаллифлар томонидан биргаликда ёзилиши мумкин).

Розилик хатидаги ҳаммуаллифнинг имзоси у фаолият олиб бораётган (ёки тадқиқот амалга оширилган) ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

1б. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун талабгор ўрнатилган тартибда малакавий имтиҳонлар топширган бўлиши керак.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун талабгор фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлиши керак.

 

2а. Тегишли ОТМ ёки ИТМ йўлланма хат билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилиши, унинг асосида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ихтиро ёки селекция ютуғи патентига хулоса бериши керак.

2б. Илмий натижалар амалиётга татбиқ этилгани тўғрисида тегишли ташкилот (ташкилотлар) маълумотнома берган бўлиши керак.

2в. Тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг ихтиро ёки селекция ютуғи патентининг (1) улкан аҳамияти, (2) илмий янгиликлари ва (3) амалиётга жорий этилгани бўйича хулосаси бўлиши керак.

Тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ расмий хат билан илмий даражалар берувчи илмий кенгашга мурожаат қилган бўлиши керак.

2г. Илмий кенгаш мажлисида талабгор томонидан ихтиро ёки селекция ютуғи патентининг улкан аҳамияти, илмий янгиликлари ва амалиётга жорий этилиши бўйича тақдимот қилиши керак.

2д. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш мажлисида мутахассис томонидан олинган тегишли ихтиро ёки селекция ютуғи патентининг улкан аҳамияти, илмий янгиликлари ва амалиётга жорий этилганига хулоса берилган бўлиши керак.

 

Изоҳ: талабгор ихтиро ёки селекция ютуғи патенти асосида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий илмий даражасини диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши юзасидан тегишли олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиши керак.