OAK sayti » E'lonlar » ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2016 ЙИЛ 16-18 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
 
15 noy 2016

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2016 ЙИЛ 16-18 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Kategoriya: E'lonlar

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизими яратилиб, тест синовида амалиётга жорий қилинди.

    Сиздан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 1618 ноябрь кунларида ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [272,94 Kb] (yuklashlar soni: 224) асосида) ушбу масалага масъул ходим иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.