OAK sayti » E'lonlar » Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига
 
13 iyul 2015

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига

Kategoriya: E'lonlar

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари  Комплекси мажлисининг 7-сон баёни (19.01.2015 й., №07-07-1-1) билан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (ОТМ/ИТМ) илмий салоҳияти мониторинги бўйича «Илмий салоҳият» дастурий маҳсулотини яратиш ҳамда салоҳият мониторингини юритиш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторинги натижалари бўйича маълумотнома 2015 йил 1 июнь ҳолатига Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Комплекс мажлиси 109-сон баёни (09.07.2015 й., №07-07-1-4) билан ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторингини кафедра ва нашр ишларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш юклатилган. Сиздан ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 сентябригача «Илмий салоҳият» дастурига тегишли маълумотларни тўлиқ киритилишини ташкил этишингизни ҳамда мониторинг натижалари муҳокамаси бўйича 3-4-5 сентябрь кунлари ўтказиладиган семинарда (www.оаk.uz сайтининг эълонлар ёки salohiyat.oak.uz хабарлар бўлимларида келтирилган график асосида) масъул раҳбар – проректор/директор ўринбосарининг иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.

Grafik-OTM.pdf [131,97 Kb] (yuklashlar soni: 370)Grafik-ITM.pdf [158,42 Kb] (yuklashlar soni: 251)