OAK sayti » E'lonlar » ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2015 ЙИЛ 17-18 МАРТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
 
12 mart 2015

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2015 ЙИЛ 17-18 МАРТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Kategoriya: E'lonlar

  

Олий таълим муассаса ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларига

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги (07-07-1-1) Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари  Комплекси мажлисининг 7-сон баёни, 20-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинги бўйича “Илмий салоҳият” дастурий маҳсулотини яратиш, синовдан ўтказиш, сертификатлаш ва дастурни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўрнатиш топшириқлари юклатилган.

    Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан «Илмий салоҳият» махсус дастурий маҳсулоти яратилди, 10 та муассасада тест синови амалга оширилди ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди (20.02.2015 йилдаги ЭЗ-021 рақамли эксперт хулосаси) ва сертификатланди (23.02.2015 йил, №1639177) ҳамда 2015 йил 23 февралда UZ.SMT.01.031.1766127 рақами билан Давлат реестирига олинди.

    Сиздан «Илмий салоҳият» дастурий маҳсулотидан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига логин парол бериш масалалари бўйича жорий йилнинг 1718 март кунларида ўтказиладиган семинар-тренингда (www.оаk.uz сайтининг эълонлар бўлимида келтирилган график асосида) ушбу масалага масъул раҳбар – проректор/директор ўринбосари иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.

   

    ОТМ ва ИТМлар томонидан белгиланган масъул ходимлар график бўйича батафсил маълумот олиш учун қуйидаги Jadval.pdf [208,3 Kb] (yuklashlar soni: 374) файлни юклаб олишингиз ва таклиф этилаётган кунларини аниклашингиз мумкин.