OAK sayti » E'lonlar
 
15 noy 2016

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2016 ЙИЛ 16-18 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизими яратилиб, тест синовида амалиётга жорий қилинди.

    Сиздан «Республика ташкилотларида  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятлари бўйича жорий йилнинг 1618 ноябрь кунларида ўтказиладиган семинар-тренингда (Grafik.pdf [272,94 Kb] (yuklashlar soni: 156) асосида) ушбу масалага масъул ходим иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.

13 iyul 2015

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплекси мажлисининг 7-сон баёни (19.01.2015 й., №07-07-1-1) билан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари (ОТМ/ИТМ) илмий салоҳияти мониторинги бўйича «Илмий салоҳият» дастурий маҳсулотини яратиш ҳамда салоҳият мониторингини юритиш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторинги натижалари бўйича маълумотнома 2015 йил 1 июнь ҳолатига Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди...

12 mart 2015

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИДА 2015 ЙИЛ 17-18 МАРТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги (07-07-1-1) Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари  Комплекси мажлисининг 7-сон баёни, 20-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинги бўйича “Илмий салоҳият” дастурий маҳсулотини яратиш, синовдан ўтказиш, сертификатлаш ва дастурни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўрнатиш топшириқлари юклатилган...

14 yan 2015

Олий аттестация комиссиясида 2015 йил 19-20 январь кунлари ўтказиладиган семинар тўғрисида АХБОРОТ

Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовлари ҳамда докторлик диссертациялари мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ишларини тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш бўйича семинар ўтказиш график асосида режалаштирилган...

09 dek 2014

«ОАК Ахборотнома»си журналининг 2014 йил №3-4 ва 5-сонлари нашр этилди.

   «ОАК Ахборотнома»си журналининг 2014 йил №3-4 ва 5-сонлари нашр этилди. 

 

   Журналнинг мазкур сонларини OAK бухгалтериясидан олиш мумкин.

 

   Телефон: 233-11-43

 

   Мундарижалар: MUNDARIJA-3-4.pdf [92,54 Kb] (yuklashlar soni: 2618),  MUNDARIJA-5.pdf [86,79 Kb] (yuklashlar soni: 1828)  

18 sen 2014

Нуфузли хорижий илмий нашрлар рўйхатига таклифлар.

    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган нуфузли хорижий илмий нашрлар рўйхати ишлаб чиқилмоқда.

    Шу муносабат билан қуйида келитирлган шакл бўйича ўз таклифларингизни 2014 йилнинг 1 октябрига қадар ОАК электрон манзилига (info@oak.uz) йўллашингизни сўраймиз.

16 may 2014

«OAK BYULLETENI» JURNALINING 2014 YIL 2-SONI NASHR ETILDI.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi «OAK Byulleteni» jurnalining navbatdagi 2014 yil 2-soni nashr etilganligini ma’lum qiladi. 

 

Jurnalning mazkur sonini OAK buxgalteriyasidan olish mumkin.

 

telefon: 233-11-43

28 fev 2014

Ixtisosliklar bo‘yicha malakaviy imtihonlar o‘tkazilgan tashkilotlar rahbarlari diqqatiga!

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi ixtisosliklar bo‘yicha malakaviy imtihonlar o‘tkazilgan tashkilotlar va malakaviy imtihon komissiyalari rahbarlaridan, o‘tkazilgan malakaviy imtihonlar to‘g‘risidagi hisobotlarni o‘z vaqtida OAKga belgilangan shaklda taqdim etishingizni so‘raydi.

16 yan 2014

Ilmiy seminarlar raislari va ilmiy kotiblari uchun o‘tkaziladigan seminar to‘g‘risida

 

    Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar davlat attestatsiyasini amaldagi OAK nizomlari asosida tashkil etishni ta’minlash maqsadida OAK normativ-huquqiy hujjatlarining uslubiy va amaliy jihatlariga bag‘ishlab

02 dek 2013

«OAK BYULLETENI» JURNALINING 2013 YIL 5-SONI NASHR ETILDI.

«OAK BYULLETENI» JURNALINING 2013 YIL 5-SONI NASHR ETILDI.

 

«OAK Byulleteni» jurnalining 2013 yil 5-soni nashr etildi. 

 

Jurnalning mazkur sonini OAK buxgalteriyasidan olish mumkin.

 

 

Telefon: 233-11-43

 

>> <<