OAK sayti » Материалы за 01.04.2019
 
01 apr 2019

Диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги Низом”нинг 30-бандига асосан Ўзбекистон РеспубликасиОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.4-сон қарори билан Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳуқуқи 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берилди.

01 apr 2019

Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига илмий нашрни киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом”га асосан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1-сон қарори билан техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб-сайтининг илмий бўлими (электрон журнал) киритилди.

01 apr 2019

Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига илмий нашрни киритиш ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом”га асосан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1-сон қарори билан физика-математика фанлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига O`zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi V.I.Romanovskiy nomidagi Matematika Institutining «Matematika Instituti Byulleteni» (O`zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi V.I.Romanovskiy nomidagi Matematika Institutiwww.mib.mathinst.uz) журнали киритилди.