OAK sayti » Материалы за 05.07.2018
 
05 iyul 2018

Дилова Наргиза Гайбуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. B2016.2.PhD/Ped386.  

Илмий раҳбар: Сафарова Рожат Гайбиллаевна,  педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.

Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори; Абдимуратов Парахат Сейтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик...

05 iyul 2018

2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752-сонли қарори билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда мазкур дастурнинг тегишли бандари ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг идоравий чора-тадбирлар режасига мувофиқ қуйидагилар амалга оширилиб, жумладан:

    Давлат дастури”нинг 22-банди ижроси юзасидан, жумладан мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан ўз мансаб ва хизмат вазифаларини бажариш сифатини ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича ОАК идоравий ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясига келишиш учун тақдим этилди.

Давлат дастуринниг 48-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2017 йил 29 декабрдаги 3-сонли мажлис қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини миллий, ҳудудий ва соҳалар кесимида ўрганишни назарда тутувчи ижтимоий, махсус, илмий, инновацион ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш Режаси”нинг 18-банди ижроси бўйича қуйидагилар амалга оширилди...

05 iyul 2018

Эрхонова Малохат Абсаитовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик усулда ҳимоялаш тизими самарадорлигини ошириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt20.

Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Равшан Воҳидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Ҳайитмурод Джавлиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик...

05 iyul 2018

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари тўғрисида

    Маълумки мустақиллик йилларида мамлакатимизда олий таълим ва илм-фан соҳасини, жумладан олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсдаги мақсадли ишлар амалга оширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони тарихий аҳамият касб этиб, мамлакатимиз таълим ва фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб мамлакатимизда олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий қилиниб, ушбу Фармон ижроси юзасидан, жумладан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди...

>>
бесплатно фильмы скачать без регистрации и скачать dle
<<