OAK sayti » Материалы за 02.07.2018
 
02 iyul 2018

Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чўлпон бадиий ижодининг концептуал-эстетик асослари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal72.

Илмий маслаҳатчи: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc/27.06.2017.F.01.15.

Расмий оппонентлар: Болтабоев Хамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолияти бўйича ахборот олиш тўғрисидаги сўровларни кўриб чиқиш тартиби

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолияти бўйича ахборот олиш учун фойдаланувчи шахсан ўзи ёки қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган унинг ваколатли вакили орқали ОАКга мурожаат қилиши мумкин. ОАК фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан ОАК веб-сайти орқали электрон ҳужжат шаклида) берилиши мумкин.

2. ОАК фаолияти бўйича сўровда фойдаланувчининг почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, фойдаланувчининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши, агар сўров юридик шахс томонидан берилган бўлса ташкилот номи, манзили ва мансабдор шахснинг Ф.И.Ш. кўрсатилиши шарт.

3. ОАК фаолияти бўйича ахборотлар давлат тилида ёки сўралаётган тилда тақдим этилади.

4. Қонунда белгиланган талаблар асосида аноним деб топилган сўров кўриб чиқилмайди...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги қоидалар (Қоидалар) идоравий хизмат сири ҳисобланган материаллар ва уларни ошкор этмаслик тўғрисидаги тартибни белгилаб беради.

2. Қоидаларга мувофиқ қуйидаги йўналишдаги материаллар хизмат сири ҳисобланади:

эксперт кенгашлари фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;

апелляция комиссияси фаолияти ва аъзолари фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;

ёпиқ аттестация ишлари ҳамда шунга мувофиқ тегишли тузилмалар фаолияти;

Тартиб-қоида комиссияси фаолияти тўғрисидаги хизмат ҳужжатлари;

ОАК аппарати ички хизмат ҳужжатлари...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси коллегиал органлари очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши ТАРТИБИ

1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) очиқ коллегиал органларимажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби» Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.

2. Мазкур тартиб ОАК Раёсати, ОАК Тартиб-қоида комиссияси ва Апелляция комиссиясининг очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирокини таъминлаш тартибини белгилайди.

3. Мурожаат тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ ҳолда ОАК томонидан кўриб чиқилади.

ОАК ўрнатилган тартибда ахборотдан фойдаланувчиларга ёзма равишда тегишли маълумотларни, жумладан ахборотдан фойдаланувчиларни мажлисга таклиф қилиш тўғрисида маълумот беради...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолияти бўйича маълумотларни олиш ТАРТИБИ

1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолияти бўйича маълумотларни олиш тартиби” Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.

2. ОАК фаолияти бўйича маълумотларни олиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти-нинг очиқлиги тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади...

02 iyul 2018

Диссертация ҳимояси ҳақидаги маълумотларни ОАК веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»да эълон қилиш ТАРТИБИ

1. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси (бундан буён ОАК деб аталади) веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»да диссертация ҳимояси ҳақидаги маълумотларни эълон (бундан буён материал деб аталади) қилиш тартиби (бундан буён Тартиб деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига ва ОАКнинг тегишли низомларига мувофиқ ишлаб чиқилган...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом» (кейинги ўринларда Намунавий низом деб аталади) асосида ишлаб чиқилган.

2. Низом ОАКда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.

3. Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ОАКга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

4. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;

ОАКнинг давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек уларнинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

5. Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. 

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.

Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга.

ОАКнинг «ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

ОАКнинг расмий веб-сайти орқали ёки расмий электрон почта манзилига келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар Қонунда ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин...

02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида аккредитациядан ўтказилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолиятини ўз вақтида ва холисона ёритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитация қилинади.

2. Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакилларининг (кейинги ўринларда "мухбирлар" деб аталади) ҳуқуқий мақоми ва касб фаолияти принциплари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ҳамда аккредитация қиладиган органларнинг низомлари билан белгиланади...