OAK sayti » Материалы за 15.05.2018
 
15 may 2018

Алиева Сурайё Шариповнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “IX-XXI аср боши Ўзбекистон сирланган кулолчилиги ривожланишининг асосий босқичлари ва бадиий хусусиятлари”, 17.00.04–тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/San6.

Илмий маслаҳатчи: Ҳакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ФА академиги, ЎзБА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017.San.51.01.

Расмий оппонентлар: Лунёва Валентина Витальевна, санъатшунослик фанлари доктори; Зунунова Гулчеҳра Шавкатовна, тарих фанлари доктори; Анарбаев Абдулҳамид Анарбаевич, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Хоразм Маъмун академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик...

15 may 2018

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлар ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

1. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар ходимлар касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

2. Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимларида юксак ҳуқуқий онгни шакллантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

3. Ходимнинг Одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш мажбурияти унинг ОАКга ишга қабул қилинган кундан эътиборан келиб чиқади.

4. ОАК ходимлари қонун ҳужжатлари ҳамда Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт...

15 may 2018

Седов Сергей Станиславовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммунизацияли Марков эпидемия модели ва унинг номарков аналогнинг тадқиқоти», 01.01.05–Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/FM16.

Илмий раҳбар: Форманов Шакир Қосимович, физика-математика фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Математика институти, DSc.27.06.2017.FM.01.01.

Расмий оппонентлар: Хусанбаев Якубжон Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Чай Зоя Сергеевна, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик...