OAK sayti » Материалы за 22.01.2018
 
22 yan 2018

Математика ихтисосликлар гуруҳи бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналлар импакт-факторининг тегишли даражаси тўғрисида

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида  фан доктори (DSc) илмий даражаси (илмий натижани амалиётга жорий қилиш бўйича талаблар бажарилган ҳолда), муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ОАK Раёсати қарори билан истисно тариқасида диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкинлиги белгиланган. ...