OAK sayti » Материалы за 19.12.2017
 
19 dek 2017

Олий аттестация комиссиясининг янги манзили тўғрисида

Олий аттестация комиссиясининг янги манзили тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли  қуйидаги манзилга кўчганлигини маълум қилади. Манзил: Тошкент шаҳар, 100128, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 107-уй (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Муҳандислик технологиялари ва малака ошириш маркази биноси 2-қават). 

19 dek 2017

Иштаев Жавлон Мавлонбоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тезкор – куч спорт турларида спортчиларнинг портловчи ҳаракат қобилияти шаклланишининг методологик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги.

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped.84

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

Илмий раҳбар: Гаппаров Захид Гаппарович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор; Керимов Фикрат Азизов, педагогика фанлари доктори профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат Университети.

Диссертация йўналиши: назарий ҳамда амалий аҳамиятга молик...